ddfsd1220

Бизнинг корхонаси

«100 миллион» ПРОМО АКЦИЯСИНИНГ ҚОИДАЛАРИ

(кейинги ўринларда  «Шартлар»)

1.Умумий қоидалар

1.1. Акциянинг номи: «100 миллион» (кейинги ўринларда– «Акция»).

1.2. Акция рағбатлантирувчи лотерея ҳисобланмайди, унда иштирок этиш Иштирокчи томонидан тўлов киритиш билан боғлиқ эмас ва хавф-хатарга асосланмаган.

1.3. Акцияда иштирок этиш мажбурий эмас.

1.4. Акциянинг мақсади: «MilkEuroFood» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга салоҳиятли харидорларнинг диққатини жалб қилиш, хусусан «Домашнее Застолье» товар белгиси остида ишлаб чиқариладиган, ушбу Шартларнинг 2-моддасида таърифланган  маҳсулотнинг  (кейинги ўринларда –«Домашнее Застолье» маҳсулоти) сотилишини рағбатлантириш.

1.5. Акцияни ўтказишнинг умумий муддати, Ғолибларга Совринларни бериш муддати билан бирга қўшиб ҳисоблаганда: 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йилнинг 30 январига қадар (30 январь ҳам киради).

1.5.1. Иштирокчи томонидан соврин учун буюртмаларни бериш муддати:2018 йилнинг 2 октябридан 2019 йилнинг 5 январига қадар (5 январь ҳам киради).

1.5.2. Акцияни ўтказиш муддати акция маҳсулотининг сони билан чекланади. Акциянинг соврин жамғармаси тамом бўлса,   Акция муддатидан илгари тугатилиши мумкин.

1.6. Акцияни ўтказиш ҳудуди : Ўзбекистон Республикаси.

1.7. Акция ташкилотчиси: «MilkEuroFood» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Қўшма корхона (кейинги ўринларда -“Ташкилотчи”)

Ташкилотчининг манзили: Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, Тикланиш кўчаси, 5а-уй

1.8. Акцияда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, 16 ёшга етган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва рўйхатдан ўтган барча лаёқатли жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

1.9. Ташкилотчининг ходимлари ва вакиллари, унинг аффилирланган шахслари, шундай ходимларнинг ва вакилларининг  оила аъзолари, шунингдек Акцияни ташкил қилиш ва/ёки ўтказишга алоқадор бошқа исталган юридик шахсларнинг ходимлари ва вакиллари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг акцияда иштирок этиши тақиқланади.

1.10. Ташкилотчи Акция ўтказилиши ҳақида қуйидаги усуллар орқали хабардор қилади:

1.10. 1. «Домашнее Застолье» товар белгиси остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ўров (упаковка)  материалида реклама-ахборот материалларини жойлаштириш орқали;

1.10. 2. Миллий ва минтақавий теле- ва радиоканалларда реклама-ахборот материалларини (реклама видео ва аудио-роликлар) жойлаштириш орқали;

1.10. 3. «Домашнее Застолье» товар белгиси остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сотиш жойларида реклама-ахборот материалларини (рекламаплакатлари) жойлаштириш орқали;

1.10. 4. www.milkeurofood.com интернет-сайтда реклама-ахборот материалларини жойлаштириш орқали;

1.10. 5. Facebook ижтимоий тармоғидаги testo.uz саҳифасида  реклама-ахборот материалларини жойлаштириш орқали;

1.10. 6. Акциянинг тезкор алоқа телефонлари: +998-71150-56-56/+998 71 281-57-41 орқали хабар бериш йўли билан.

1.11. Ушбу шартларнинг тўлиқ матни www.milkeurofood.com интернет-сайтида жойлаштирилган.

1.12. ТАШКИЛОТЧИ www.milkeurofood.com ИНТЕРНЕТ-САЙТИДА АЛБАТТА ЖОЙЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ УШБУ ШАРТЛАРГА  ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА.

1.13. Таърифлар:

  • «Промо-маҳсулот» – ушбу шартларнинг 2.1-бандида таъриф берилган, «Домашнее Застолье» товар белгиси остида ишлаб чиқариладиган, махсус акция упаковкасидаги маҳсулотлар.
  • «Жетон»–пластик жетон, тўртбурчак шаклда, бир томонида соврин номи ёзилган, орқа томонида скретч-тасма тагида ҳимояланган Уникал Кодга эга.
  • «Акция упаковкаси» – Промо-маҳсулот упаковкаси, унда соврин тасвирланган ва акцияда қатнашиш шартлари қисқача кўрсатилган.
  • «Уникал Код» – Промо-маҳсулотнинг ҳар бир бирлиги учун саккиз хонали белгиларнинг нодир кетма-кетлиги, Жетоннинг бир тарафига жойлаштирилган, Акцияда иштирок этиш учун унинг яхлитлигини сақлаб қолиш талаб этилади.
  • « Акция иштирокчиси» – Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, 16 ёшга етган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва рўйхатдан ўтган лаёқатли, ушбу шартларга мувофиқ зарур ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган  жисмоний шахс.
  • «АкцияИнтернет Сайти» – Интернет тармоғидаги Web-саҳифа, www.milkeurofood.com – сайтида жойлаштирилган.

Ташкилотчининг сайтида: акция тўғрисида тўлиқ маълумот, шу жумладан акцияни ўтказиш шартлари, боғланиш учун ва бошқа маълумотлар жойлаштирилган.

Акция совринлари:

  • 1 х 100 000 000 сўм;
  • 10хIphoneX;
  • 10хIpad;
  • 10хTV 46”;
  • 10 хкатта 2 камерали музлатгичлар (LGили Samsung);
  • 10хноутбук (Core I5, 8gbRAM, 1Tb HDD);
  • 10хидиш-товоқ ювиш учун машина (HotpointAriston, Indesit ёки шунга ўхшаш маркадаги);
  • 10хошхона комбайнлари (Tefal, Moulinexёки шунга ўхшаш маркадаги). .

“Совринларни бериш маркази” – «MilkEuroFood» МЧЖ ҚК  компанияси офислари, шунингдек ҳамкор компаниялар офислари.

2.Акцияда иштирок этиш шартлари. Акция Ғолиби. Промо-Маҳсулот.

2.1. Акцияда иштирок этадиган «Домашнее Застолье» ТМ Промо-Маҳсулотлари:

2.1.1. «Домашнее Застолье»Универсалмаргарини, оғирлиги 200гр, фольга билан қопланган қоғозга ўралган, акция тўғрисида ахборот тасвири туширилган.

2.1.2. «Домашнее Застолье» Универсалмаргарини, оғирлиги 250гр, фольга билан қопланган қоғозга ўралган, акция тўғрисида ахборот тасвири туширилган.

2.1.3. «Домашнее Застолье» Универсалмаргарини, оғирлиги500гр, фольга билан қопланган қоғозга ўралган, акция тўғрисида ахборот тасвири туширилган.

2.1.4.«Домашнее Застолье» Универсалмаргарини, оғирлиги1000гр, фольга билан қопланган қоғозга ўралган, акция тўғрисида ахборот тасвири туширилган.

2.2. Акцияда иштирок этиш учун 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йилнинг 05 январига қадар (05 январь ҳам киради) қуйидагиларни амалга ошириш керак:

2.2.1. Акция упаковкасига ўралган «Домашнее Застолье» ТМ Промо-Маҳсулотини харид қилиш;

2.2.2. Ўрам  ичидан соврин номи кўрсатилган пластик жетонни топиш;

2.2.3.Тезкор алоқа телефон рақамига қўнғироқ қилиш ва ютуқ ҳақида хабар бериш;

2.2.4.Тезкор алоқа Оператори Акция иштирокчисига яқин жойдаги Совринларни бериш маркази манзилини беради.

2.2.5.Оператор Совринларни бериш марказининг тегишли ходимларига Иштирокчи  билан бундан кейин боғланиш учун у тўғрисида хабар беради

2.2.6. Ўрам ичидан жетон топган Иштирокчи Акция ғолиби ҳисобланади.

2.2.7. Ҳар бир Иштирокчи 3 (уч) мартагача Ғолиб бўлиши ва уч (уч) донадан кўп бўлмаган совринни олиши мумкин.

2.2.8.Иштирокчи Совринни олиши  учун ютуқли жетонни Совринларни бериш марказининг вакилига кўрсатиши керак.

2.2.9.Совринларни бериш маркази вакили жетоннинг ташқи кўринишини текшириб кўриш ва скретч-тасма остидаги совринли  уникал кодни текшириш орқали жетоннинг ҳақиқийлигини  аниқлайди.

2.2.10.Жетоннинг  ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг, Вакил Ғолибга Совринларни бериш марказидан совринни қачон олиши мумкинлигини билдиради.

2.2.11.Даромадларни декларациялаш, даромад солиғини тўлаш, шунингдек совринни олиш, ундан фойдаланиш билан боғлиқ барча харажатларни Ғолиб мустақил равишда тўлайди ва бунинг учун Ўзбекистон Республикасининг  қонунчилигига мувофиқ тўлиқ юридик жавобгарликка эга бўлади.

2.3. АКЦИЯ ИШТИРОКЧИСИ ТОМОНИДАН ЮТУҚ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРИЛИШИ АКЦИЯ ИШТИРОКЧИСИНИНГ УШБУ ШАРТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛГАНЛИГИ ВА УЛАРГА ТЎЛИҚ РОЗИ ЭКАНЛИГИНИ ТАСДИҚЛАЙДИ.

2.4. Акция ғолиблари 2018 йилнинг 02 октябридан 2019 йилнинг 05 январига қадар (05 январь ҳам киради) бўлган муддат ичида аниқланади.

2.4.1. Ушбу Шартларда тавсифланган барча ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган, ютуқ ҳақида хабар берган ва  Совринларни бериш марказига жетонни тақдим этган ҳар бир Акция иштирокчиси Акция ғолибига айланади.

2.5. Агар, Акция тугаганидан сўнг, тақсимланмаган Совринлар қолса, Ташкилотчи уларни ўз ҳохишига кўра, Ўзбекистон Республикасининг  қонунчилигига зид келмайдиган исталган тарзда тасарруф этишга ҳақли.

2.6. Акция иштирокчиси ушбу Қоидаларни бузганида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг  амалдаги қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолатларда Ташкилотчи совринни беришни рад этиш ҳуқуқига эга.

3.Акциянинг Соврин жамғармаси, совринларнинг умумий сони, совринларни олиш жойи ва вақти.

3.1. Акция совринларининг умумий сони71 бирлик (етмиш битта бирлик):

  • 1 х 100 000 000 сўм;
  • 10хIphoneX;
  • 10хIpad;
  • 10хTV 46”;
  • 10 хкатта 2 камерали музлатгичлар (LGили Samsung);
  • 10хноутбук (Core I5, 8gbRAM, 1Tb HDD);
  • 10хидиш-товоқ ювиш учун машина (HotpointAriston, Indesit ёки шунга ўхшаш маркадаги);
  • 10хошхона комбайнлари (Tefal, Moulinexёки шунга ўхшаш маркадаги).

3.2. Акциянинг соврин жамғармаси Акция ташкилотчиларининг маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.

3.3. Акция ғолиби бўлган иштирокчилар ўз Совринларини ўзларига яқин жойдаги Совринларни бериш марказидан олишга ҳақли.

3.4. Совринларни бериш шохобчалари Ўзбекистон Республикасининг вилоят марказларида (Жиззах ва Гулистондан ташқари) жойлашади.

3.5. Совринларни бериш марказларининг сони ва жойлашган ўрни,шунингдек ҳар бир муайян шаҳардаги марказнинг  иш вақтлари ҳақидаги аниқ маълумотлар www.milkeurofood.com интернет-сайтда кўрсатилган.

3.6. Совринларни бериш шохобчаларидан Совринни олиш учун Иштирокчи ўзи билан амалда бўлган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатини (паспорт, истиқомат учун берилган гувоҳнома, ҳарбий билет) ва совринли жетонни олиб келиши керак.

3.7. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат  ва совринли жетонни кўрсатган Акция иштирокчиси Совринларни бериш Маркази ходимига ҳужжатлардан нусха олиш ва нусхаларни сақлаш, ҳамда жетонни тасвирга олиш  учун имкон бериши керак, бу Совринни олишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

3.8.Совринни  топшириш вақти ютуқ ҳақида  3.6-банд шартларига риоя этган ҳолда хабар берилгандан бошлаб 7 календарь кунини ташкил қилади.

3.9. Совринни бериш марказида Акция иштирокчисининг қўлига совринни топширилганидан сўнг Ташкилотчининг акция ғолибига совринни бериш бўйича мажбуриятлари тегишлича бажарилган деб ҳисобланади. Ҳар бир иштирокчи тақдим этилган ҳужжатлари ва совринни олиш қайдномасига қўйилган шахсий имзоси орқали аниқланади.

3.10. Агар Ғолиб бўлган иштирокчи Акция Ташкилотчисига боғлиқ бўлмаган  бирор-бир сабабларга кўра соврин жамғармаси тамом бўлгунига қадар ёки Акция ўтказиш муддати тугаганига қадар  мурожаат қилмаган бўлса, бу Иштирокчининг Акция совринини олишни рад этиши деб ҳисобланади.

3.11. Агар Иштирокчи ушбу Шартлар талабларига жавоб бермаса ва/ёки ушбу Шартлар орқали ўрнатилган акцияда иштирок этиш қоидаларига амал қилмаса ташкилотчи Акция совринини беришни рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

3.12. Ташкилотчи Совринни олишга даъвогарлик қилаётган акция иштирокчисидан харид жойи, вақти ва нархи ҳақидаги маълумотларни талаб этишга ҳақли.

3.13. Қуйидаги фирибгарлик ҳолатлари аниқланганда Ташкилотчи Акция  Иштирокчиларига Совринларни бермайди:

3.13.1. Акциянинг қалбаки жетонлари тақдим этилганида;

3.14.Олдиндан била туриб Иштирокчи тўғрисида ва бошқа ёлғон маълумотларни бериш. Бундай ҳолда, Иштирокчи Акциянинг бутун ўтказилиш муддати давомида Акцияда бошқа иштирок этишга қўйилмайди.

3.15. Акция Совринларининг сифатига тааллуқли даъволар бевосита ана шу совринларни ишлаб чиқарувчига билдирилади. Совринларнинг бутлиги ва функционал яроқлилиги акция иштирокчиси томонидан бевосита Совринни олиш вақтида  текширилиб кўрилиши керак. Соврин Акция ғолибига топширилганидан сўнг юзага келган ҳар қандай шикастланишлар учун Ташкилотчи жавобгар бўлмайди.

3.16. Акция совринларининг ташқи параметрлари ва физик  характеристикалари Ташкилотчининг хохишига қараб танланади ва Иштирокчиларнинг тахминларига мос келмаслиги мумкин. Акция совринларининг ташқи кўриниши телевизион роликлардаги ва интернет сайтдаги реклама материалларида берилган тасвирлардан фарқ қилиши мумкин.

3.17. Ҳар бир Иштирокчи 3 (уч) мартагача Акция совринини олиши мумкин. Агар Иштирокчи 3 (учта) ва ундан кўп совринни олишга даъвогарлик қилса, уни олиш рад этилиши мумкин.

4. Акция натижалари ва Акция Соврин жамғармасининг сарфланиши ҳақида хабар бериш тартиби.

4.1. Акцияни  ўтказиш натижалари  ва Акция Соврин жамғармасининг сарфланиши ҳақидаги маълумотлар www.milkeurofood.com интернет-сайтдажойлаштирилади  ва душанбадан жумагача соат  9 дан 13.00 гача ва  14.00 дан 18.00 гача тезкор алоқа телефонлари: +998-71 150-56-56; +998 71 281-57-41 орқали олиш мумкин.

5.Алоҳида шартлар.

5.1. Акция совринлари алмаштириб берилмайди, шу жумладан пул эквивалентига ёки тескарисига ҳам.

5.2. Акцияда иштирок этиш Акция Иштирокчисининг ушбу шартлар билан танишганлиги ва уларга рози эканлигини англатади.

5.3. Акция Иштирокчиси/Ғолиби Ташкилотчи ва/ёки унинг ваколатли  вакили Акция Иштирокчисининг/Ғолибининг  исми, фамилияси, отасининг исми, сурати ва бошқа материаллардан ва у ҳақидаги маълумотлардан реклама мақсадларида фойдаланишига, шунингдек ундан  акцияда иштирок этганлиги тўғрисида реклама интервьюси олишига радио ва телевидение учун, шунингдек бошқа воситалар учун ахборот тарқатиш, ёхудмуддати, ҳудуди  чегараланмаган ҳолда ва қўшимча ҳақ тўламасдан туриб,  исталган реклама материали тайёрлаш учун Иштирокчини суратга олиш/расмга туширишгарозилигини беради. Реклама тарқатувчи унга шундай талаб билан мурожаат қилган  шахс манзилига реклама тарқатишни зудлик билан тўхтатиши шарт.

5.4. Ташкилотчи акция иштирокчилари билан ёзишмалар олиб бормаслик ва бошқа алоқаларни ўрнатмаслик ҳуқуқига эга, ушбу Шартларда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

5.5. Акция иштирокчиси томонидан Совринни олиш учун тақдим этилганушбу Шартларга мувофиқ белгиланган шахсий маълумотларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилмаганлиги учун Ташкилотчи жавобгарликка эга эмас.

5.6. Акция ғолибига айланган иштирокчиларни Акция Шартлари билан ўз вақтида таништирмаслик талабларни ва  Ушбу Шартларда тавсифланган Совринни олиш учун зарур маълумотларни Ташкилотчига тақдим этиш муддатларини бузиш учун узрли сабаб бўла олмайди.

5.7. Акция Совринини олган пайтдан бошлаб уларнинг эгалари Акция Совринининг  шикастланиши ёки тасодифий нобуд бўлиши учун ўзлари жавобгар бўладилар.

5.8.  Агар ташкилотчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра акция Иштирокчилари томонидан Акция Совринлари сўраб олинмаган бўлса, шу жумладан узрли сабабларга кўра ҳам, улар 2019 йилнинг 5 январидан кейин Акция Совринларини олиш ҳуқуқини йўқотадилар.

5.9.  Ташкилотчи ушбу Шартлар қоидаларини бузган , шунингдек Акция Совринларини бериш учун зарур бўлган ахборотларни бериш муддатини бузган Иштирокчига, шунингдек бундай ахборотларни бермаган Иштирокчига  Акция совринини беришни рад этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

5.10.Зарурат бўлганда, давлат органларига маълумотларни тақдим этиш учун Ташкилотчи Акция Иштирокчисидан зарур маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

5.11. Ташкилотчи телефон алоқаси, мобил операторларининг иши, Интернет тармоғи алоқаси сифати учун, шунингдек Интернет-провайдерларнинг иш сифати учун, уларнинг акция Иштирокчисининг асбоб-ускунаси билан ишлаши ва дастурий таъминоти, шунингдек ташкилотчига боғлиқ бўлмаган бошқа вазиятлар учун, бу вазиятлар билан боғлиқ салбий оқибатлар учун жавобгарликка эга эмас.

5.12. Ташкилотчи томонидан ушбу Шартларни бузилиши билан боғлиқ бўлмаган исталган вазият учун, шу жумладан муайян ҳудудда бундай хизматлар кўрсатилмаслиги ва (ёки) тармоқларда профилактика ишлари ўтказилиши оқибатида, ёхуд Ташкилотчига боғлиқ бўлмаган бошқа вазиятлар туфайлиШартларга мувофиқ телефон қўнғироғини амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги учун Ташкилотчи жавобгарликка эга бўлмайди.

5.13. Агар бирор бир сабабга кўра шу жумладан компьютер вируслари билан зарарланиши, мобил алоқа тармоғидаги носозликлар, нуқсонлар, рухсат этилмаган аралашув, сохталаштириш, техник носозликлар ёки Ташкилотчи томонидан назорат қилинмайдиган, хавфсизлик, ҳаққонийлик, бутунлик ёки Акцияни  тегишлича  ўтказилишини бузиб талқин этадиган ёки унга дахл қиладиган исталган сабаблар туфайли Акциянинг исталган бир жиҳатини  режалаштирилгани сингари ўтказилиши мумкин бўлмаса,Ташкилотчи ўх хоҳишига кўра Акцияни тугатиши,  ўзгартириши ёки вақтинча тўхтатиб туриши мумкин.

5.14. Ташкилотчи Акция Иштирокчисининг бирор- бир хатоси оқибатлари учун, шу жумладан (шу билан бирга)  у кўрган зарарлар учун жавобгарликка эга бўлмайди.

5.15. Иштирокчилар томонидан Акцияда иштирок этиш шартлари бажарилганида, Акция Ташкилотчиси ёки у ваколат берган шахс уларнинг акцияда иштирок этиш давомида берган шахсий маълумотларини Акцияни ўтказиш мақсадлари учун зарур бўлган усулларда қайта ишлаш ҳуқуқига эга, шу жумладан  кўрсатилган маълумотларни акция совринларини уларнинг эгаларига  топширилганлигини тасдиқлаш мақсадлари учун , Шунингдек Иштирокчилар билан ушбу Акцияни ўтказилиши билан боғлиқ мақсадларда мулоқот қилиш учун фойдаланиш.  Иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари Ташкилотчи томонидан фақатгина ушбу Акцияни ўтказилиши билан боғлиқ мақсадларда фойдаланилади ва  ушбу Акция билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ҳеч қанақа  учинчи шахсларга берилмайди. Кўрсатилган розилик Иштирокчи томонидан исталган вақтда  Ташкилотчининг манзилига буюртмали почта хати орқали жўнатилган ёзма хабарнома орқали қайтариб олиниши мумкин. Акция давомида Иштирокчилар томонидан тақдим этилган  шахсий маълумотларга нисбатан махфийлик режимига риоя этилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

5.16.  АКЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШ ФАКТИ ИШТИРОКЧИНИНГ ШАХСИЙ МАЪЛУМОТЛАРИДАН АКЦИЯ ЎТКАЗИЛИШ ДАВРИДА ҲАМ, АКЦИЯ ТУГАГАНИДАН СЎНГ ҲАМ УШБУ АКЦИЯГА ТААЛЛУҚЛИ РЕКЛАМА ВА ТАШКИЛОТЧИНИНГ ХАТ ХАБАРЛАРИ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛИШИГА РОЗИЛИГИНИ АНГЛАТАДИ.

5.17. Акциянинг барча иштирокчилари уларнинг Акцияда иштирок этишлари билан боғлиқ барча харажатларни ҳеч қандай чекловларсиз мустақил тўлайдилар (шу жумладан Интернет тармоғига кириш ва мобил алоқа билан боғлиқ харажатлар ва транспорт харажатлари).

5.18.Акция лотерея ёки хавф-хатарга асосланган ўйин эмас.

5.19. Ташкилотчи Акция тўғрисида қўшимча маълумотларни жойлаштириш ҳуқуқига эга.

5.20. Ташкилотчи ўз ихтиёрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларини ва ушбу Шартларни ҳисобга олган ҳолда акцияда иштирок этиш учун берилган барча буюртмаларни ҳақиқий эмас деб тан олиши, шунингдек Жетонларни  ва \ёки уникал кодларни қалбакилаштирувчи  ёки қалбакилаштиришдан фойда кўрувчи  ёки ушбу Акция Шартларини бузган ҳолда ҳаракат қилувчи, беқарорлаштирувчи ҳаракатларни амалга оширувчи ёки ушбу Акция билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган исталган шахсни ранжитиш, ҳақорат қилиш, таҳдид қилиш ёки хавотирга солиш ниятида беадаб ҳаракатлар қилган исталган шахснинг ушбу Акцияда бундан кейинги иштирокини тақиқлаши мумкин.

5.21. Ташкилотчи исталган вақтда Акцияда фирибгарликка йўл қўйилишининг олдини олувчи  қўшимча техник чекловлар киритишга ҳақли. Бирор бир Иштирокчининг ноинсоф ҳатти ҳаракатларни амалга оширишга бўлган ҳар қандай уринишлари аниқланганда, унинг ютуғи бекор қилинади, Иштирокчининг ўзи эса бундан кейин Акцияда иштирок этишдан четлаштирилади. Ташкилотчи ўзида мавжуд бўлган техник имкониятлар асосида ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларини ва ушбу Шартларни ҳисобга олган ҳолда Акцияда иштирок этишнинг ҳалоллигини мустақил равишда баҳолайди.

5.22. Акция Ташкилотчиси www.milkeurofood.comинтернет-сайтида тегишли хабарни жойлаштириш орқали Акцияни ўтказишни  муддатидан илгари тугатиш ҳуқуқига эга.

5.23. Акция Иштирокчилари у ўтказилаётган вақтда юзага келган барча саволлари бўйича  Акциянинг тезкор алоқа телефонларига  мурожаат қилишлари мумкин +99871-150-56-56 (ушбу телефон рақамига қилинган қўнғироқ учун ҳақ  тегишли вилоятнинг шаҳарлараро қўнғироқлар учун ўрнатилган тарифлари бўйича олинади, ёки қўнғироқ Тошкент шаҳридан ёхуд Тошкент вилоятидан амалга оширилган бўлса, Тошкент шаҳри ёхуд Тошкент вилояти ички қўнғироқлари учун ўрнатилган тарифлар бўйича ҳақ олинади)

5.24. Ушбу Қоидаларда кўзда тутилмаган бошқа барча ҳолатларда Ташкилотчи ва акция Иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига риоя этишади.